Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 19:27 Чоп этиш версияси

Бухоро шаҳрида 252 хонадонга мўлжалланган етти қаватли 6 та замонавий уй фойдаланишга топширилди

Бухоро шаҳрида 252 хонадонга мўлжалланган етти қаватли 6 та замонавий уй фойдаланишга топширилди Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро шаҳрида 252 хонадонга мўлжалланган етти қаватли 6 та замонавий уй фойдаланишга топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш, турмуш шароитини янада яхшилаш экани алоҳида таъкидланди.

1.jpg

– Қувончим ичимга сиғмай кетяпти, – дейди хонадон соҳибаларидан бири, Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Муҳайё Содиқова. – Анча йиллардан буён оиламиз билан ижарада яшаб келар эдик. Уй харид қилишга қурбимиз етмайди. Шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги ҳудудий комиссияга ижтимоий ёрдамга ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга бериладиган арзон уй олиш учун ариза билан мурожаат қилган эдим. Мана, бир йил ўтар-ўтмас орзуимизга етдик. Уй нархининг 25 фоизлик бошланғич бадалини тўлаб, Конституция байрами арафасида уч хонали уйга эга бўлдик. Тўловнинг қолган қисмини имтиёзли асосларда 20 йил давомида тўлаймиз.

8.jpg

Намунавий лойиҳа асосида қурилган уйларда фаровон яшаш учун барча қулайлик мавжуд. Ҳар бир хонадонга алоҳида иситиш қозони ўрнатилган. Бу хонадонларда барқарор ҳароратни таъминлаш, газ сарфини меъёр даражасида бошқариш жиҳатидан ҳам қулай. Уйлар олдида болалар ўйин майдончалари қурилган.

9.jpg

Ҳудудда бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Бу ерда 2018-2020 йилларда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси буюртмасига мувофиқ, намунавий лойиҳалар асосида яна 32 кўп қаватли уй қурилади.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
1 498






Все о погоде - Pogoda.uz