ЎзА Ўзбек

10.07.2019 Чоп этиш версияси

Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида тўсатдан текширув бошланди

Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида тўсатдан текширув бошланди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама текшириш мақсадида ўқув машғулотлари тўсатдан берилган “Тревога” сигнали асосида бошланди. Ҳарбий қисм юқори жанговар шайликка келтирилди, барча шахсий таркиб ўзига белгиланган жойлар бўйича қўриқловни ташкил қилди. 

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, бўлинмаларда ўтказиб келинаётган бу каби текширувларда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилмоқда. Машғулотларнинг биринчи куни ҳарбий қисм шахсий таркибининг “Тревога” сигнали асосида ҳаракатланиши, қўриқлашни кучайтирилган тизимга ўтказиш амалиётлари синовдан ўтказилди.

photo_2019-07-10_08-26-17.jpg

Саф кўриги орқали эса шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, сержантлар ва офицерлар таркибининг ҳужжатлари, сафар халтаси, қурол-аслаҳа ва анжомлари текширилди. Бир сўз билан айтганда, Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда олиб борилаётган ўқув машғулотлари юрт посбонларининг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама ошириш, командирлик бошқаруви ва фавқулодда ҳолатларда ҳарбий хизматчиларнинг тўғри ва аниқ ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. 

Айни пайтда машғулотлар дала-ўқув майдонида давом этмоқда.

photo_2019-07-10_08-28-18.jpg

photo_2019-07-10_08-28-27.jpg

6 017
ЎзА