Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2018 11:09 Чоп этиш версияси

“Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонада фаолият юритадиган хорижликлар учун қандай имтиёзлар берилади?

“Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонада фаолият юритадиган хорижликлар учун қандай имтиёзлар берилади?
Бу ҳақда Президентимизнинг жорий йил 10 июлдаги “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси, Корея Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Испания Қироллиги, Исроил давлати, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикасидаги элчихоналар ҳамда республиканинг хорижий давлатлардаги бошқа дипломатик ваколатхоналари “Бухоро-агро” ЭИЗ ҳудудида замонавий энергия тежовчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга ошириш учун хорижий инвесторлар, шунингдек, хорижий кредит линияларини жалб этишга кўмаклашиши белгиланди.

“Бухоро-агро” ЭИЗ ҳудудида яратиладиган замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича ишга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

ЭИЗ ҳудудида яратиладиган замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича ишга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилиши, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилади.

Ташкил этиладиган корхоналарда, жумладан, иссиқхона хўжаликларида ишлаш мақсадида республикага хорижий мутахассисларни жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши (муддати узайтирилиши) юзасидан қулайликлар ва имкониятлар яратилади.

ЎзА
5 077