ЎзА Ўзбек

14.10.2019 Чоп этиш версияси

Бугунги ёмғир сабаб юк машинаси ҳалокатга учради ва ёниб кетди

Бугунги ёмғир сабаб юк машинаси ҳалокатга учради ва ёниб кетди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида юк машинаси бошқарувни йўқотиш натижасида бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди.

Вилоят ички ишлар бош бошқармаси хабарида қайд этилишича, бугун – 2019 йил 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 158 километр қисмида Ангрендан Оҳангарон шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган “Мерседес-Бенз” русумли юк машинаси ҳайдовчиси ёмғирли об-ҳаво шароити сабаб бошқарувни йўқотган. Машина эса йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Оқибатда ёнғин келиб чиққан ва юк машинаси ёниб кетган.

photo_2019-10-14_18-28-01.jpg

Юк машинаси бошқарувида бўлган 31 ёшли ҳайдовчи К.Э айни пайтда соғ-саломат. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасидан тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади вилоят ИИББ хабарида.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарида шунингдек, ҳайдовчилардан ёғингарчилик мавсумида тезликни оширмасликни ва йўл қоидаларига амал қилишни сўраган.

photo_2019-10-14_18-28-06.jpg

photo_2019-10-14_18-28-08.jpg

3 471
Авазбек ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзА