ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

​​«Шаҳарсозлик нормативларимиз 20-30 йилга эскирган» — Қурилиш вазири ўринбосари шаҳарсозликдаги янгиликлар ва тизим ҳақида​

​​«Шаҳарсозлик нормативларимиз 20-30 йилга эскирган» — Қурилиш вазири ўринбосари шаҳарсозликдаги янгиликлар ва тизим ҳақида​

Ҳозирга қадар қурилиш пудрат ташкилотларининг баҳолаш учун аниқ мезонлар мавжуд бўлмагани боис, кўплаб эътирозлар билдирилаётган эди.

Энди бу каби масалаларга чек қўйилади. Бунда эса куни кеча имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» фармон муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, лойиҳа-қидирув ҳамда қурилиш пудрат ташкилотларининг электрон рейтингини жорий этиш ва уни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаш белгилаб берилди.

Хўш, мазкур электрон рейтингларда нималар акс этади?

Ташкилотларнинг иш тажрибаси, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва ҳатто тўланган солиқларгача бўлган кўрсаткичлар ушбу электрон рейтингда жамланади. Бунда аввало хуфиёна иқтисодиётга барҳам берилса, инсон омилини чеклаган ҳолда соҳада коррупциянинг олди олинади.

Work12338.jpg

Шунингдек, қурилишда сифатга бўлган кўплаб эътирозлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ушбу рейтингда пудрат ташкилотларига тегишли бўлган қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси каби кўрсаткичлар ҳам акс эттирилади.

Фармон асосида юз берадиган яна бир қатор янгиликлар ҳақида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълумот берди.

– Ушбу фармон билан илк бора 2028 йил 31 декабрга қадар маълум бир шартлар асосида хорижий шаҳарсозлик норматив қоидаларини қўллашга рухсат этилган, – дейди Ш. Ҳидоятов. – Бу борада маҳаллий лойиҳа қидирув ташкилотлари хорижий нормаларни ўзимизнинг иқлим ва шу каби бошқа географик жиҳатларни инобатга олган ҳолда маҳаллийлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Қурилишга оид миллий норма ва қоидаларимизни жаҳон стандартлари билан мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш мақсадида Қурилиш вазирлиги қошида Қурилишда техник меъёрлаш маркази ташкил этилади. Унда пудрат ташкилотлари, лойиҳа ташкилотлари, умуман амалиётда ишлаётган мутахассисларни фикрларини жамлаган ҳолда фаолиятини ташкил этиш вазифаси юклатилмоқда. Бу катта янгилик, албатта.

DJI_0059_edited.jpg

Авваллари вазирлик тизимида мазкур йўналишда фаолият олиб борадиган алоҳида ташкилотнинг ўзи бўлмаган. Бу борада илғор хорижий тажрибани ўрганадиган бўлсак, масалан, Германияда Давлат стандартлаштириш институти, Корея Республикасида эса ўзининг махсус синов-лабороторияларига эга бўлган Қурилиш технологиялари институти мавжуд ва энг асосийси, норматив ҳужжатларни техник кутубхонаси ташкил қилинади. Мазкур электрон база нафақат миллий шаҳарсозлик нормаларини, балки хорижий илғор тажрибани ҳам ўзида жамлайди.

Work12303.jpg

Бу борада албатта кўплаб халқаро ташкилотлар ва хорижий консультантлар жалб этиш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилади. мавжуд бўлса, уларнинг 100 дан ортиғига 90 йиллардан бери ҳеч қандай жиддий ўзгартиришлар киритилмаган. Яъни ҳозирда амалиётдаги нормативларимиз қарийб 20-30 йилга эскирган. Шаҳарсозлик нормаларини янгиланиши бу биринчи галда замонавий қурилиш материаллари, илғор қурилиш технологиялари ва техникаларидан унумли фойдалана олиш учун муносиб ҳуқуқий асосдир.

Work12405.jpg

Қайд этиш керакки, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини оширишда қўл келувчи базалть, сунъий толали иситиш қурилмалари, иссиқлик етказиб берувчи тизимлар каби кўплаб энергиятежамкор қурилиш материаллари бор. Уларнинг энергия самарадорлик даражаси ёки иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти ва бошқа техник параметрларига қараб, амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирларни ҳам нормативлар орқали белгилаб беради.

Афсуски, илгари бино-иншоотларнинг қурилишида энергия самарадор қурилиш материаллари бино-иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилиши мажбурий бўлмаган. Энди бунга чек қўйилди.

EH6A2995.JPG

Аслини олганда, лойиҳа-қидирув ҳамда қурилиш пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги юритилиши бу бутун жаҳон миқёсида синовдан ўтган ва ҳозирда кенг қўлланиладиган амалиётдир. Буюртмачи ким бўлишидан қатъий назар, хоҳ у давлат корхонаси бўлсин ва ёки юридик шахс бўлсин, унда қурувчи ёки лойиҳачиларнинг энг муносибини танлаб олиш имкониятини яратади. Энди дуч келган одам қурилиш ишларига жалб этилмайди. Аксинча, буюртмачи энг яхши ижрочини танлаб олганидан кейин, табиийки, заифроқ ташкилотлар хам ўз фаолиятини юқорироқ даражада ривожлантиришга ҳаракат қила бошлайдилар. Ўз устида ишлайди, моддий-техник базасини яхшилайди, кадрлар салоҳиятини ошириб боради.

EH6A0650_edited.jpg

Натижада эса соғлом рақобат шаклланиб, сифат яхшиланишига эришилади. Шунингдек, жорий этилаётган рейтинг тизим тендер тизимини шаффофлигини таъминланишда қўл келади. Жорий йилнинг 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этишда рейтингга киритилган ва тегишли мезонлар бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойҳа-қидирув ва қурилиш пудрат ташкилотларнинг дастлабки малакавий баҳолашдан ўтишлари, шунингдек, танлов (тендер) ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этишлари талаб этилмайди.

Work12414.jpg

Фармон билан жорий йилнинг биринчи майига қадар касбга мувофиқлик сертификатларини берилишини таъминлаган ҳолда қурилиш соҳаси ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш ҳам белгиланган. Бунда ҳозирги кунда қурилиш объектларида меҳнат қилаётган кўп сонли ёлланма ишчиларни касбга оид билим ва кўникмага эга бўлган малакали кадрларга айлантирган ҳолда уларнинг иш шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазасини қоидаларига тўла-тўкис риоя этилишини таъминлаган ҳолда уларни муносиб ойлик маош билан таъминлашни ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилган.

ЎзА мухбири Сайёра Шоева ёзиб олди


13 242
ЎзА