Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.01.2018 14:19 Чоп этиш версияси

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 ноябрдаги “Прокуратура органлари ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мувофиқ ташкил этилган мазкур марказ замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди. 

Бу ерда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек интернет тармоғига узатилади.
 
Эфирга узатиш ва ёки тарқатиш учун тайёрланган ҳар бир медиа материалнинг долзарблиги, ҳуқуқий жараёнлар ва давр талабига мослиги ҳамда юқори савияда бўлиши талаб этилади.

Мультимедиа маркази ҳақидаги батафсил маълумотлар сайтимизда эълон қилинади.

ЎзА
11 797