ЎзА Ўзбек

02.06.2018 09:00 Чоп этиш версияси

Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабеков ўзбек матбуотининг бош нашрида...

Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабеков ўзбек матбуотининг бош нашрида...
Бугун: Ўзбек матбуотидаги энг сара мақолалар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги фармонини Ўзбекистон сув хўжалиги фахрийлари муҳим ҳужжат сифатида, чин дилдан олқишлаб кутиб олишди. Мазкур фармон ўтган 20 йиллик даврдан қолган ўта мураккаб муаммоларни босқичма-босқич оқилона ҳал этиш маъсулиятини ҳам қўяди. 

Мамлакатимизнинг асосий марказий нашри саналган “Халқ сўзи” газетасида ушбу фармон мазмун моҳиятига бағишланган “Обиҳаёт—ўтмишимиз, бугунимиз ва келажагимиз” мақоласи чоп этилди. Унда муаллифлар “Фикримизча, сувдан фойдаланганлик учун тўлов тўлашнинг иқтисодий механизимини жорий этиш вақти келди. Бунда тўлов миқдори олинган сув ҳажмига қараб белгиланади, муҳими ортиқча сарф учун тариф ортиб боради, тежаб қолинган обиҳаёт учун эса имтиёз ва мукофотлар кўзда тутилади”, дея хулоса беришган.

Ушбу мақола Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригаторлар Исмоил Жўрабеков ва Виктор Духовнийнинг ҳаётий ва амалий иш тажрибаларидан келиб чиқиб ёзилган.

ЎзА
20 132