ЎзА Ўзбек

06.01.2018 11:28 Чоп этиш версияси

Бугун яна 12 пост олиб ташланди

Ўзбекистонда йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. 

Шу кунгача 54 йўл-патруль хизмати маскани ва блок постнинг фаолияти тугатилган бўлса, бугун уларнинг сони яна 12 тага қисқарди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та, жумладан, 23 та мунтазам йўл-патруль хизмати маскани, 19 та блок пост ва 24 та тўсиқ пости олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида мамлакатимиз ҳудудида 133 йўл-патруль, патруль-пост хизмати стационар маскани мавжудлиги, уларнинг 66 таси тугатилишини маълум қилганди.

Норгул Абдураимова, ЎзА
12 710