ЎзА Ўзбек

11.09.2020 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

11 сентябрь

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 1968 йил 11 сентябрда Марғилон шаҳрида туғилган.

У Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.

Фарғона вилояти “Агрокимётаъминот” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси, “ Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири каби вазифаларда ишлаган. 2012 йилдан буён Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда. 

Шуҳрат Ғаниев 2019 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru 
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37 

Сайтимизни кузатиб боринг!

12 419
ЎзА