ЎзА Ўзбек

14.10.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун


14 октябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов 1955 йил 14 октябрда таваллуд топган. 

Козим Қаюмов Тошкент давлат санъат институтининг режиссёрлик ва актёрлик йўналишини тамомлаган. Санъаткор томонидан ижро этилган кўплаб қўшиқлар халқимизнинг юрагидан чуқур жой олган. Унинг ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамиша хуш кайфият билан қарши олинади. Кўпчилик бу ижодкорнинг ўз йўналишидаги меҳнатлари, изланувчанлиги, санъат соҳасида ёшларга бераётган билимини алоҳида эътироф этишади. 

Козим Қаюмовга 1995 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!


2 008
ЎзА