ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

17 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Юнусова Алия 1961 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.


1983 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ни тамомлаган.

Касбий фаолиятини Тошкент давлат тиббиёт институти ўқитувчиси сифатида бошлаган.

1991-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада бош мутахассис,

1995-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Мўминов номли Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, 1999-2005 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлим мудири сифатида фаолият юритган.

2005 йилдан ҳозирги даврга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

2 559
ЎзА