ЎзА Ўзбек

16.04.2019 10:33 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун
16 апрель

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов 1951 йил 16 апрелда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. 1973 йили Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.

Талабалигиданоқ республика телевидениесининг “Ёшлик” студиясида иш бошлаган. Кейинчалик бир қатор марказий нашрларда, телевиденияда самарали фаолият олиб борди. Бир неча китоблари нашр этилди.

У 2004 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимига раислик қилиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан фарғоналик журналистларнинг юртимиз вилоятларидаги журналистлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилди. 
Россия, Жанубий Корея ва Хитой давлатлари билан Фарғона вилояти журналистларининг дўстона алоқалари ўрнатилиб, тажриба алмашишлар олиб борилмоқда.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37.

Сайтимизни кузатиб боринг!

ЎзА
2 697