ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун 8 ноябрь

Бугун туғилган кун 8 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов 1963 йил 8 ноябрда Жиззах вилоятида туғилган.

Техника фанлари доктори, профессор Ином Мажидов 1985 йил Тошкент политехника институтини тамомлаган. У 1985-1992 йилларда ушбу олий таълим муассасаси ассистенти, аспиранти, 1992-1993 йилларда эса институт Гидротехника иншоотлари кафедраси доценти бўлган.

Ином Мажидов меҳнат фаолияти давомида қатор масъул вазифаларда ишлаган. Хусусан, 2017 йил 20 июнда айни пайтдаги лавозимига тасдиқлангунга қадар олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. Унгача эса ОЎМТВ олий таълим муассасалари бош бошқармаси бошлиғи эди.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

1 534
ЎзА