ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

17 январь

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов 1968 йил 17 январда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган.

Баҳодир Бегалов 1992 йил Москва иқтисод-статистика институтини тугатган. 1996 йилларда шу институтининг аспирантурасини тамомлаб, номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Баҳодир Бегалов Таълимни ахборотлаштириш академияси ва Халқаро ахборотлаштириш академиясининг ҳақиқий аъзоси саналади.

Баҳодир Бегалов меҳнат фаолияти давомида қатор масъул лавозимларда ишлаб келмоқда. Хусусан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети кафедра мудири, профессори бўлган. У 2017 йил 23 майда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлангунга қадар Тошкент молия институти ректори вазифасида ишлаган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг! 

3 243
ЎзА