ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

16 январь

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 1976 йил 16 январда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган.

Хайрулло Бозоров 1997 йил Наманган саноат-технология институтини тамомлаб, вилоят Давлат солиқ бошқармасида иш бошлаган. Кейинчалик, солиқ соҳаси, вилоят ҳамда туман ҳокимликлари тизимида масъул лавозимларда ишлади.

Хайрулло Бозоров 2015 йилдан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келмоқда. Унга қадар эса вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда Учқўрғон, Чуст, Мингбулоқ туманлари ҳокими бўлган. У “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-3 7

Сайтимизни кузатиб боринг! 

5 628
ЎзА