Бугун туғилган кун
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова 1958 йил 10 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
10 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова 1958 йил 10 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Элмира Боситхонова 1981 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини (ҳозирги Тиббиёт академияси) тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида кўп йиллар соғлиқни сақлаш соҳасида самарали ишлаган. 2011 – 2016 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раислик қилган. 2016 йилнинг 12 декабридан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Жорий йилнинг июнидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига қайта тайинланди.
Элмира Боситхонова тиббиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибидир.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!