ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун
18 октябрь

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори вазифасини вақтинча бажарувчи Холида Камилова 1950 йил 18 октябрда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган.

У 1972 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини «Тикувчилик буюмларини конструкциялаш» мутахассислиги бўйича тугатган. Холида Камилова меҳнат фаолиятини 1972 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг «Тикув буюмлари технологияси» кафедрасида стажёр-тадқиқотчиликдан бошлаган. 1974-1977 йилларда Москва енгил саноат технологияси институти «Тикув буюмларини конструкциялаш» кафедраси аспиранти бўлган. У кўп йиллардан буён Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида турли масъул лавозимларда ишлаб келмоқда. Хусусан, 2006 йил институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланган. Х.Камилова илмий фаолиятида 1978 йил техника фанлари номзоди, 1981 йили доцент, 2003 йил профессор унвонини, 2016 йилда техника фанлари доктори даражасини олишди.

Илмий фаолияти давомида 23 та ихтиро, 60 дан ортиқ услубий ишлар, 1 та монография, 9 та дарслик ҳамда 3 та ўқув қўлланмаси чоп этилган. Унинг 5 та дарслиги «Йилнинг энг яхши дарслиги» республика танловида ғолиб бўлган.

Х.Камилова хорижий мамлакатларда Ўзбек миллий либослари тўпламларининг тақдимотларини ўтказишга қаратилган лойиҳаларда, уларни ташкил этишда фаол иштирок этиб келади.

Х.Камилова 2018 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Ўзбегим аёли» миллий мукофоти ҳамда 2020 йил «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.

Мазкур рукнга энди Сиз ҳам тўлов асосида ўз яқинларингизнинг туғилган кунларини жойлаштириш имкониятига эгасиз.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

2 764
ЎзА