ЎзА Ўзбек

01.09.2019 Чоп этиш версияси

Бугун Тошкентда энг баланд ва ёрқин мушакбозлик уюштирилади

Бугун Тошкентда энг баланд ва ёрқин мушакбозлик уюштирилади

1 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Тошкентда мушакбозлик ўтказилади.

Отиладиган мушакларнинг баландлиги 350 метргача етади ва 9 дақиқа вақт мобайнида 2723 та турли ранглардаги ёғдуларни кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Халқлар дўстлиги" саройи яқинида 80 та қурилма ўрнатилган бўлиб, шоу Хитойнинг China Liuyang Jeeton Fireworks Group компанияси томонидан намойиш этилмоқда.

Пойтахт осмони узра ўтказиладиган мушакбозликка соат 21:00 дан бошлаб гувоҳ бўлиш мумкин.

10 831
ЎзА