Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 12:50 Чоп этиш версияси

Бугун Самарқандда фавворалар сайли ўтказилади

Бугун Самарқандда фавворалар сайли ўтказилади Самарқанд шаҳрида илк бор 2015 йил 1 май куни фавворалар сайли ўтказилган эди. Шундан буён бу тадбир анъанага айланиб, ҳар йили кенг нишонланмоқда.

Бугунги кунда қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарда 31 та нурли, 2 та нурли-мусиқали, 2 оддий фаввора мавжуд.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, фавворалар сайли Самарқанд шаҳридаги Кўксарой ва Театр майдонларида, Амир Темур номли, Университет хиёбонларида, Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилган ҳудудда, “Шоирлар боғи” ва Самарқанд темир йўл вокзали майдонидаги фавворалар атрофида ўтказилади.

Соат 16.00 дан бошлаб ушбу масканларда таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари таъминланади. Опера ва балет саҳналари кўринишлари ҳам намойиш этилади, оммавий рақс, турли викторина ва танловлар, беллашувлар ўтказилади. Халқ сайллари ташкиллаштирилади.

Тадбирлар жараёнида фавворалар атрофида таниқли мусаввирлар ёш рассомлар учун мастер-класслар ўтади, мавзуга оид расмлар кўргазмалари намойиш этилади.

ЎзА.
10 460