ЎзА Ўзбек

04.04.2018 12:11 Чоп этиш версияси

Бугун ратификация қилинган халқаро ҳужжатлар

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 3 апрелда Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган яна учта қонунга имзо чекди.

Бугун матбуотда эълон қилинган қонунлар билан:

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Устави (Боку, 2015 йил 26 ноябрь),

«Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига тўққизинчи қўшимча баённома (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь),

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенцияси (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилинди.

ЎзА
7 131