ЎзА Ўзбек

09.08.2018 11:25 Чоп этиш версияси

Бугун радар орқали 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситаси аниқланди

Бугун радар орқали 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситаси аниқланди

Бу кўрсаткич бугун Юнусобод туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида ўрнатилган радар қурилмаси ёрдамида рўйхатга олинган. Мазкур йўлда рухсат этилган тезлик соатига 70 километрни ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қонунан тақиқланиши ҳақидаги огоҳлантиришларга қармай кўпчилик ҳайдовчилар ҳамон йўлларда ўзбошимчалик билан тезликни ошириб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиб келмоқда.

Шунингдек, рухсат етилган тезлик соатига 50 километрни ташкил этувчи белги ўрнатилган "Боғишамол" кўчасида 6 соат ичида 134 та транспорт воситаси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган. Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади.

ЎзА
8 057