ЎзА Ўзбек

14.08.2018 16:11 Чоп этиш версияси

Бугун фермер қишлоқдаги асосий кучга айланди

Бугун фермер қишлоқдаги асосий кучга айланди
Сирдарё вилояти Гулистон туманида “Фермерлик ҳаракати ривожи – қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги гарови” мавзуида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, туман ҳокимлиги вакиллари, ёш фермерлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган йигит-қизлар иштирок этди.

Бугун фермер қишлоқдаги асосий кучга айланди. Давлатимиз томонидан фермерларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилган имконият ва шароитлар, имтиёз ва преференциялар, энг муҳими, янги ғоя ва инновацион технологияга таянилган ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳа вакиллари учун мустаҳкам таянч вазифасини ўтамоқда.

Бугунги кунда вилоятда 323 ёш фермерлар фаолият кўрсатмоқда. Мулоқотда ана шу фаолиятни қўллаб-қувватлаш, бу борада қабул қилинган ва қилинаётган қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб этиш, эришилаётган ютуқларини оммалаштириш, миллий ва хорижий илғор тажрибалар билан таништириш, шу билан бирга, ёш фермерларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёш фермерлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ўрганилди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

А.Қаюмов, ЎзА
4 697