ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Бугун Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланиши масаласи кўриб чиқилади

Бугун Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланиши масаласи кўриб чиқилади

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Унда Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Хайрулла Бозоровни Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинлаш масаласи кўриб чиқилади. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.

Охирги йилларда Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида Фарғона вилоятида катта ўзгаришлар юз берди. Биргина жорий йилнинг ўзида вилоятда 20 168 та лойиҳани амалга оширилмоқда.

Масалан, сўнгги тўрт йилда Фарғона вилояти давлатга ғалла сотиш режасини биринчилардан бўлиб бажарди (ҳар гектар ердан ғалла ҳосилини 70 центнердан оширилган).

Вилоятда ҳар гектар майдони ҳисобига 2018-2020 йилларда ҳосилдорликни 8-10 центнерга оширилиши ҳисобига пахта ҳом ашёсини тайёрлашда вилоят республикада етакчилик қилмоқда. Ундан ташқари, бугунги кунда 9 та пахтачилик-тўқимачилик кластерлари самарали фаолият кўрсатмоқда. 

Шунингдек, саноат соҳасида ҳам кўплаб кўзланган мақсадларга эришилди. “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида элликдан ортиқ корхоналар ишга туширилди. Қўшма корхоналар сони 500 га яқинлашди. 

Фарғона шаҳрида Корея халқаро университети, Латвиянинг ИСМА олий мактаби филиали ташкил этилди. Вилоятда бугунги кунда ўндан ортиқ олий ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда. 

Айни кунларда сектор раҳбарлари билан биргаликда 43 мингдан ортиқ оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.

6 576
ЎзА