COVID-19 инфекцияси кучайиб бораётган бир пайтда парламентлар ҳам коронавирус келтириб чиқарган инқироз салбий оқибатларининг олдини олишга қаратилган қонунларни қабул қилиши керак. Шу сабабли, парламентларнинг пандемия пайтида қандай фаолият юритаётгани билан қизиқдик.

Парламентлараро Иттифоқнинг инновациялар маркази коронавирус инқирози даврида дунё парламентларининг ишлаш усуллари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирди. Унга кўра, бутун дунё бўйлаб парламент йиғилишларини ташкил этишнинг уч хил амалиёти кузатилди.

Биринчи амалиётда парламент айрим чекловлар билан халқ вакилларининг шахсан иштирокида мажлислар ўтказишни давом эттиряпти. Яъни, ялпи мажлис ва қўмита йиғилишларининг сони камайтирилди. Бинода парламент аъзолари ва ходимларининг сони қисқартирилди. Айримлари масофавий иш тартибига ўтказилди. Парламент мажлислари ўтказиладиган жойлар ўзгартирилди. Масалан, янада самарали ижтимоий масофаланиш имконини берадиган катта заллардан фойдаланиляпти.

Иккинчи амалиётга кўра, парламентлар масофавий иш усулларидан фойдаланган ҳолда виртуал мажлислар ўтказишни давом эттирмоқда. Масофадан туриб ўтказиладиган йиғилишлар учун техник инфратузилма мавжуд. Кўпгина парламентлар масофадан ишлаш воситаларининг имкониятларини ўрганмоқда. Бироқ бу бир қатор муаммоларни, шу жумладан, масофадан ишлаш, хавфсизлик ва аутентификация учун ҳуқуқий асосларни белгилаш каби масалаларини келтириб чиқармоқда.

Учинчи амалиётда, парламентлар мажлислар ўтказмаяпти.

Бунга парламентларнинг парламент таътилини эълон қилгани сабаб бўлди. Айрим мамлакатлар, жумладан, Буюк Британия парламенти бир қатор фавқулодда чоралар бўйича овоз беришдан сўнг барвақт таътил (парламент ишида танаффус) эълон қилди. Шунингдек, Янги Зелландия парламенти ўз регламентини ўзгартириб, махсус қўмитага палатанинг барча аъзолари ўрнига ўз йиғилишларини ўтказишга рухсат берди. Лекин Парламентлараро Иттифоқнинг қайд этишича, сиёсий ирода ёки техник имкониятларнинг етишмаслиги парламент йиғилишларини ўтказишга халақит бериши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, айрим парламентлар масофадан ишлашни таъминлаш учун қонунлар ва процедураларга (регламентлар, қоидалар) ўзгартириш киритмоқда. Хусусан, Испания ва Бразилияда парламент палаталари мажлисларни виртуал тарзда ўтказиш имконига эга бўлиш учун ўз регламентларига ўзгартишлар киритди. Бошқа парламентлар, жумладан, Эстония, Исроил ва Буюк Британия қўмиталари мажлисларини виртуал тарзда ўтказишига рухсат бериш учун амалдаги қатъий қоидаларни юмшатишмоқда.

Парламентлараро Иттифоқнинг ахборотида хорижий давлатлар парламентларида масофадан туриб мажлислар ўтказишда фойдаланилаётган техник воситалар ва дастурлар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Виртуал мажлисларни ташкил этишда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор берилган. Жумладан, хавфсизлик – парламент ишини қўллаб-қувватлаш учун танланган ҳар қандай дастурий таъминот учун ўта муҳим омилдир.

Шунингдек, парламентлар масофавий қарорларни жорий этишда халқ вакилларининг ишончли алоқа манбаларига эга эканликларини инобатга олиши керак. Бунга кафолат берилмаса, ҳужжатларни алмашиш ва овоз бериш учун синхрон бўлмаган усуллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Ўзбекистон парламенти кўплаб хорижий парламентлар сингари пандемия вақтида тўлиқ фаолият кўрсатиши учун барча зарур чораларни кўрди. Олий Мажлис палаталари йиғилишларни айрим чекловлар билан парламент аъзоларининг иштирокида ўтказишни давом эттирмоқда.

Ушбу жараёнда депутатлар парламент ишини ташкил қилишда ахборот коммуникация технологияларидан унумли фойдаланмоқда. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича берган тавсиялари асосида ишлаб чиқилган тиббий-санитария чораларига қўшимча равишда Олий Мажлис палаталари томонидан бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. 

Унга мувофиқ, ялпи мажлис, қўмита ва фракциялар йиғилишларининг сони қисқартирилди. Мазкур тадбирлар видеоконференцалоқа тарзида ўтказилмоқда. Шунингдек, парламент аъзолари ва Девон ходимларининг сони қисқартирилди. Баъзилари масофадан ишлаш усулига ўтди. Мажлислар ва бошқа парламент тадбирлари ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича ялпи мажлиси ва қонун лойиҳалари бўйича овоз бериш депутатларнинг шахсий иштирокида ўтказилиб, уларда кворумни таъминлайдиган миқдордаги депутатлар иштирок этмоқда. Ялпи мажлисларда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари видеоконференция орқали иштирок этяпти.

Парламент мажлислари, шу жумладан, фракциялар ва қўмиталарнинг йиғилишларини видеоконференция орқали ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Таъкидлаш жоиз, айни пайтда, Олий Мажлис палаталари фаолиятида “Электрон парламент” тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда. Мазкур тизим парламент ва депутат сўровларини интернет тармоғи, хусусан, парламент веб-сайти, махсус портал ва мобиль илова орқали шакллантириш ва сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Парламентлараро Иттифоқнинг таҳлиллари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда “Электрон парламент” тизимини жорий этиш доирасида масофадан туриб мажлис ўтказиш, масофадан туриб овоз бериш ва бошқа парламент тадбирларини ўтказишни ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Дониёр ТЎРАЕВ,
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун дунё парламентлари қандай ишлаяпти? Ўзбекистон парламентичи?