Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2018 10:09 Чоп этиш версияси

Бугун қайси янги қонун кучга кирди?

Бугун қайси янги қонун кучга кирди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 25 январда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга 2018 йил 9 апрелда имзо чекди.

Ушбу қонун давлат харидларини тартибга солувчи ҳамда амалдаги мавжуд қарама-қаршиликларни ва эскирган нормаларни бартараф этишга қаратилган тўғридан-тўғри таъсир кучига эга ягона қонун ҳужжатини ўзида касб этади.

Коррупцияга қарши курашишга йўналтирилганлик, давлат харидлари бозорида тадбиркорлик субъектларининг ҳалол рақобатли кураши учун шароитлар яратиш, ушбу соҳада давлат ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини таъминлаш мақсадида давлат харидларини электрон шаклга ўтказиш қонуннинг муҳим жиҳатларидир. 

Мазкур қонуннинг қабул қилингани бюджет маблағларидан ва бошқа марказлаштирилган манбалардан, кредит ресурсларидан Ҳукумат кафолати остида имкон қадар самарали ҳамда оқилона фойдаланишга хизмат қилади. Бундан ташқари, давлат сектори маъқул муддатларда «нарх-сифат» ўртасида мақбул нисбат бўлган ҳолда зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминланади. 

Қонун мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши жадаллашувига хизмат қилади. 

Бугун матбуотда эълон қилинган мазкур қонун кучга кирди.

ЎзА
7 234