Бугун туғилган кун
Пиримқул Қодиров 1951 йили Ўрта Осиё Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) Шарқшунослик факультетини тугатиб, Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институтининг аспирантурасига ўқишга кирган.
Хотира
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Шуҳрат” медали, “Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби Пиримқул Қодиров 1928 йилнинг 25 октябрида туғилган.
Пиримқул Қодиров 1951 йили Ўрта Осиё Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) Шарқшунослик факультетини тугатиб, Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институтининг аспирантурасига ўқишга кирган. У 1954-1963 йилларда у собиқ иттифоқ Ёзувчилар уюшмаси қошида ўзбек адабиёти бўйича маслаҳатчи, Ўзбекистон Фанлар академияси тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим, Ўзбекистон Республикаси Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.
Унинг “Студентлар” ҳикояси талабалик йилларида эълон қилиб, ўқувчилар томонидан эътироф этилган. Шундан кейин “Жон ширин”, “Кайф”, “Олов” ҳикоялари, “Қадрим”, “Эрк”, “Мерос” қиссалари, “Нажот”, “Бахиллар ва ботирлар” афсона қиссалари, “Акрамнинг саргузаштлари”, “Яйра институтга кирмоқчи” номли қисса ва ҳикоялар тўпламлари бирин-кетин чоп қилинди.
П.Қодиров роман жанрида қалам тебратиб, “Уч илдиз”, “Олмос камар” романларини яратди. Адиб аввал “Юлдузли тунлар”, кейин “Авлодлар довони” романлари билан ўзбек тарихий романчилиги ривожига катта ҳисса қўшди.
Эл севган ижодкор Пиримқул Қодиров 2010 йил оламдан ўтди.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга энди Сиз ҳам тўлов асосида ўз яқинларингизнинг туғилган кунларини жойлаштириш имкониятига эгасиз.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!