ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун
29 март

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Медет Тлеуов 1973 йил 29 мартда Чимбой туманида туғилган.

Медет Тлеуов молия ва иқтисод йўналишлари бўйича Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тугатган.

Медет Тлеуов Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари – Пенсия жамғармаси маблағларини бошқариш ва ҳисобларни юритиш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Медет Тлеуов 2019 йил 30 мартдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

961