ЎзА Ўзбек

28.05.2019 13:19:51 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун!


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Зоҳиджон Зияев 1985 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида туғилган​.

2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети бакалавр босқичини, 2010 йилда Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети магистратура босқичини, шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

2010-2012 йиллар мобайнида “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида бўлим бошлиғи, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бошқарма бошлиғи, 2017-2019 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган. 
2019 йил 20 майда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот-хавфсизлиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.​

* * *
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!