Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 12:57 Чоп этиш версияси

Бу йил узумнинг нархи қимматлашадими?

Бу йил узумнинг нархи қимматлашадими?
Яқинда ҳаво ҳам бирданига совиди, қолаверса жанубий ҳудудларда қурғоқчилик кузатиляпти. Бу узумчилик тармоғида таъсир этмайдими? “Ўзшаробсаноат” қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даврон Шукуржоновга шу каби саволлар билан мурожаат этдик.

— Ҳақиқатда ҳам бу йил ёғингарчилик кам бўлди. Биз вазиятни ўрганган ҳолда бунга қишдан бошлаб тайёргарлик кўра бошлаганмиз. Узумчиликда, асосан январь ойида токларга яхоб суви берилади. Бунда токлар танасида 3-4 йиллик заҳирасини йиғиб олади. Масалан, Паркент туманида деҳқонлар ўзига хос усул қўллашади: токни экаётганда ҳандагини бир метр чуқурликда ковлашади. Ҳандакни чети очиқ қолдирилади. Ариқлардан келган сув ёрдамида намлик йиғилади. Бу йил бошқа ҳудудларга ҳам бу тавсия этилди. Қорнинг сувини ушлаб қолиш мақсадида токнинг ёнида тўсиқ қилиб намгарчилик ушлаб қолинди.

— Ўтган ойда ҳавонинг бирдан совиб кетгани токзорларга таъсир кўрсатмадими?

— Йўқ, токзорлар 13-16 даража совуққача чидамли ўсимлик ҳисобланади. Гуллари ҳали жуда очилгани йўқ. Шунга мевасига ҳам таъсири бўлмайди. Бу йил бизнинг тахминимизча ҳосилдорлик анча юқори бўлади. Чунки, меванинг гуллаши жудаям яхши. Демак, нархлар ҳам ошмайди.

— Токзорлар ҳудуди қанчага кенгаяди?

— Жамият таркибидаги қайта ишлаш корхоналари тасарруфида бугунги кунда 4273 гектар техник навли узумзорлар мавжуд бўлиб, корхоналар томонидан 2018-2021 йиллар давомида Жиззах вилояти Бахмал, Янгиобод ва Зомин туманларида 9750 гектар узумзорлар ташкил этилади. Шундан 2018 йилда 1255 гектар, 2019 йилда 1345 гектар, 2020 йилда 2700 гектар ва 2021 йилда 4450 гектар майдонга янги техник навли узумзорлар барпо этиш белгилаб олинди. 

66d5b4f80818.jpg

Ҳозир ерости сувлари манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир токзорни яратишдан олдин илмий ёндашиб, тегишли илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқяпмиз.

Нозима Тошпўлатова
16 472