ЎзА Ўзбек

11.01.2019 19:45 Чоп этиш версияси

Бу боғ Президентимизнинг таклифлари асосида барпо этилди

Бу боғ Президентимизнинг таклифлари асосида барпо этилди Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани марказида фаолият бошлаган “Сайхун” замонавий истироҳат боғида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Истироҳат боғи марказида турли халқлар эртак қаҳрамонлари иштирокида бадиий-мусиқий чиқишлар болажонларга олам-олам қувонч бағишламоқда.

– “Сайхун” истироҳат боғи ҳамда “Сайхун Планет” савдо маркази Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелда вилоятга ташрифи чоғида билдирган таклифлари асосида барпо этилди, – дейди туман ҳокими Ботир Мирзақулов. – Барча қулайликларга эга ушбу савдо комплекси ва истироҳат боғини ташкил этишда ташаббускор тадбиркорлар иштироки ҳам кенг бўлди. Боғ ва савдо маркази фойдаланишга топширилиши билан 190 дан зиёд кишининг доимий бандлиги таъминланди. Савдо марказининг иккинчи қавати фойдаланишга топширилгач, яна қўшимча иш ўринлари яратилади.

Ҳар икки лойиҳанинг ишга тушиши орқали аҳолининг сифатли савдо хизматларидан фойдаланиши ҳамда бўш вақтида маданий ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш яхши йўлга қўйилди.

2.JPG

4.JPG


Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
1 892