ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

БРИФИНГ: мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказувчи транспортлар ҳаракатига чеклов йўқ

БРИФИНГ: мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказувчи транспортлар ҳаракатига чеклов йўқ

САВОЛ: Биз экспортчи тадбиркормиз. Автотранспортдан фойдаланиш учун махсус рухсатномага эгамиз. Бироқ маҳсулотни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга олиб ўтишда айрим тўсиқлар юзага келмоқда. Ҳозирда мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташувчи автотранспортлар учун ҳаракатланишга қўшимча ҳужжатлар талаб этиладими?

Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда Бизнес-омбудсман бош инспектори Шерзод Саидов жавоб берди:

– Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 15 август кунига қадар республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича махсус тартиб жорий этилган.

Бунда, ушбу чеклов N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларига жорий этилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, пандемия шароитида карантин чекловларига қарамай, республикамизнинг барча ҳудудларидаги ЙПХ масканлари, блок ва тўсиқ постларда “Яшил йўлак” дастури амал қилмоқда. Унга кўра, тадбиркор ва экспортчилар ҳокимиятлар томонидан берилган рўйхат бўйича юқоридаги масканлардан тўсиқсиз ҳаракатланади.

2 576
ЎзА