ЎзА Ўзбек

30.08.2018 12:40 Чоп этиш версияси

“Brexit“ Европа Иттифоқи яхлитлигига таъсир кўрсатмаслиги учун Франция ўз таклифини илгари сурмоқда

“Brexit“ Европа Иттифоқи яхлитлигига таъсир кўрсатмаслиги учун Франция ўз таклифини илгари сурмоқда

Францияда Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққач, ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттиришни кўзда тутувчи келишув лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Франция раҳбари Эммануэл Макрон бу борадаги таклифини Европа Иттифоқининг сентябрь ойида ўтадиган саммити доирасида маълум қилмоқчи. Мазкур тузилмавий келишув Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этганидан сўнг, Иттифоқ фаолиятида янги бошқарув тизими – “Концентрик доира“ни жорий этишни назарда тутади.

Американинг Times нашри берган маълумотга кўра, Макроннинг Иттифоқ бўйича янги тузилма таклифи евро пул бирлиги Европа Иттифоқи давлатлари учун асосий, Бирлашган Қироллик учун эса иккинчи даражадаги валютага айланиши, шунингдек, Brexit ягона ҳамкорлик тамойилларига таъсир кўрсатмаслигини таъминлашга қаратилган.

З.Мирзабоева, ЎзА
1 798