Бугунги кунда бозорларимизга белгиланган меъёр талабларига номувофиқ, сифатсиз ва сохталаштирилган маҳсулотларни четдан кириб келиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Бугунги кунда бозорларимизга белгиланган меъёр талабларига номувофиқ, сифатсиз ва сохталаштирилган маҳсулотларни четдан кириб келиш ҳолатлари аниқланмоқда. Фақат 2017-2018 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахслардан “Ўзстандарт” агентлигига 277 дан ортиқ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига эса 3 мингдан ортиқ маҳсулот сифати устидан шикоят мурожаатлари келиб тушган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзстандарт” агентлигига маҳсулот сифати бўйича 20 дан ортиқ шикоят мурожаатлари келиб тушди.

2018 йилда маҳсулотларни сертификатлаштиришни амалга ошириш борасида 52,5 миллиард сўм миқдордаги маҳсулотларнинг техник регламентлар талабларига ва импорт маҳсулот стандартларининг мажбурий талабларига номувофиқлиги аниқланган. (Уларнинг аксарияти ХХРда ишлаб чиқилган электротехник ва машинасозлик маҳсулотлари ва озиқ-овқатлар).

photo5271645114424470617.jpg

Жорий йилнинг 8 ойи натижаларига кўра, импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнида жами миқдори 2,9 миллиард сўм бўлган 14 турдаги маҳсулот бўйича 20 ҳолатларда белгиланган меъёрларга номувофиқлиги аниқланган. Улар орасида Россиядан келтирилган яшил нўхат, Қозоғистондан олиб келинган “Скумбрия” балиқ консерва маҳсулотлари сифатсизлиги сабаб, юртимизга киритилмаган.

Мазкур маьлумотлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда импорт маҳсулотлар сифатига эътибор қаратиш: маҳаллий маҳсулотларнинг ҳамёнбоплиги ва аҳоли талабларига мослигини истеъмолчиларга тушунтириш” мавзусида ўтган матбуот анжуманида келтирилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозордаги импорт маҳсулотлари қанчалик сифатли?