Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 14:27 Чоп этиш версияси

Бозорда телевизор арзонлашди. Бунинг сабаби нимада?

Бозорда телевизор арзонлашди. Бунинг сабаби нимада?
Телевизор нархи истеъмол бозорида ўртача 1,8 фоизга арзонлашди.

Телевизор ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотлари нархини пасайтирганликлари натижасида ушбу турга мансуб товарлар нархи истеъмол бозорида май ойида ўртача 1,8 фоизга арзонлашди.

Шунингдек, айрим турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотларидан оёқ кийим ва автомобильлар учун эҳтиёт қисмлар нархлари 0,5 фоиз, кийим-кечак, ошхона жиҳозлари, алоқа воситалари ҳамда босма нашр маҳсулотлари 0,4 фоиз, асосий турдаги маиший жиҳозлар ва электр асбоблар, шунингдек, гилам ва гилам маҳсулотлари нархи ўртача 0,2 фоизга қимматлашди.

Бу ҳақида Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитасининг нархлар статистикаси бошқармаси хабар қилади. 

ЎзА
5 346