Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.06.2018 11:13 Чоп этиш версияси

Бозор хизматлари ўсмоқда

Бозор хизматлари ўсмоқда
2018 йил январь – май ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматларининг ўсиш суръатлари маълум бўлди.

photo5256156380023335202.jpg

Давлат статистика қўмитасининг Хизматлар соҳаси статистикаси бошқармаси маълумотларига кўра, 2018 йил январь – май ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (133,6 фоиз), молиявий хизматлар (129,4 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (118,9 фоиз), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларда (113,6 фоиз) энг юқори ўсиш суръатларига эришилди (113,6 фоиз).

Транспорт хизматлари кўрсатилган умумий хизматлар ҳажмида энг юқори ҳажмни – 16,479,2 миллиард сўмни ташкил этади. Бу саноат, қурилиш, ташқи ва ички савдо, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик каби тармоқларда ушбу хизматларга бўлган талабнинг юқорилиги билан изоҳланади.

Шу билан бирга, савдо хизматлари ҳажми – 15025,4 миллиард сўм, молиявий хизматлар – 7492,0 миллиард сўм, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 3734,5 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошганлиги қайд этилди.

photo5255853168217139553.jpgТранспорт хизматлари умумий ҳажмида энг катта улушни автомобиль транспортида кўрсатилган хизматлар (48,3 фоиз) ташкил этади. Қувурлар орқали ташиш хизматлари жами транспорт хизматларининг 18,5 фоизини ташкил этади.

Темир йўл транспортида кўрсатилган хизматлар транспорт хизматлари умумий ҳажми 15,3 фоизни ташкил этади. Товарлар ва йўловчиларни ҳаво транспортида ташиш бўйича хизматлар улуши транспорт хизматлари умумий ҳажмида 10,6 фоизга етди. Ёрдамчи транспорт фаолияти транспорт хизматлари жами ҳажмининг 7,3 фоизни ташкил қилади.

Транспорт мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида катта роль ўйнайди. Ҳозирги вақтда қулайлиги ва кўрсатилаётган хизматларнинг нисбатан арзонлиги туфайли автомобиль транспорти транспортнинг бошқа турларига нисбатан талаб энг юқори бўлган транспорт турларидан биридир.

Жорий йил январь – май ойларида ҳудудлар бўйича автомобиль транспорти орқали кўрсатилган хизматлар таркибида энг катта улуш Тошкент шаҳри (16,7 фоиз), Тошкент (13,8 фоиз) ва Самарқанд (11,7 фоиз) вилоятларига тўғри келади. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё (1,6 фоиз), Жиззах (2,7 фоиз), Навоий (2,7 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (3,2 фоиз) қайд этилди.

ЎзА
5 301