ЎзА Ўзбек

15.04.2019 16:25 Чоп этиш версияси

Божхона тўловларини тўлашдан қочиш наф бермади

Божхона тўловларини тўлашдан қочиш наф бермади

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш каби бир неча қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида фош этишди.

Жумладан, пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига хориждан келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, юклар орасида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 6 миллион сўмлик 150 дона аёллар сумкаси яширилгани маълум бўлди. 

Шунингдек, яна бир масъулияти чекланган жамият номига хориждан келтирилган юклар текширилганда божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган 7800 дона жомадон қисмлари борлиги аниқланди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 52 миллион сўмни ташкил этди. 

Шунингдек, мамлакатимиздаги корхона номига келтирилган “Сув насослари” товари божхона назоратидан ўтказилганда тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 61 миллион сўмлик 800 дона электр моторлари учун уч фазали автоматлар, бошқарув қутиси ҳамда альюмин профиллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
1 476