Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2018 13:52 Чоп этиш версияси

Божхона соҳасида 7 ойда 5 215 ҳуқуқбузарлик содир этилди

Божхона соҳасида 7 ойда 5 215 ҳуқуқбузарлик содир этилди
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларида қиймати 69,9 миллиард сўмлик товарлар олиб қўйилган.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, соҳа ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган тадбирлар ва божхона кўриклари натижасида жами 5 минг 215та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, қиймати 69,9 миллиард сўмлик товарлар олиб қўйилган. Аниқланган ҳуқубузарликларнинг 230 ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилда товарларни сохта кузатув ҳужжатлари асосида чегарадан олиб ўтиш ва расмийлаштириш билан шуғулланган 20та ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари (ТИФ)нинг жиноий фаолияти фош этилиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва улардан жами 135,2 миллиард сўмга яқин қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Бундан ташқари, 60та ТИФ қатнашчиси томонидан 24,5 миллиард сўмлик божхона имтиёзларидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирларда 23,9 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 567 дона психотроп моддалар, 22 дона ўқотар қурол, 202 жанговар ўқ-дори, 4 минг 421 дона диний мазмундаги, шавқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи материаллар ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган.

ЎзА
6 769