ЎзА Ўзбек

11.10.2018 15:30 Чоп этиш версияси

Божхона ходимига зиёфат баҳона пора таклиф этилди

Божхона ходимига зиёфат баҳона пора таклиф этилди

Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида кенг кўламдаги чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари орқали божхонга ходимига пора беришни таклиф қилмаслик, ушбу жиноят учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тарғиб қилинаётган бўлишига қарамасдан, айрим шахслар ўзларининг ғараз мақсадларида божхона ходиларига пора беришга уринаётганликлари ачинарли.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.Н. 6 тонна рангли металларни ноқонуний айланмаси билан шуғулланганлиги сабабли унинг ноқонуний ҳаракатлари божхоначилар томонидан фош этилади. Бундай вазиятда А.Н.ни оғир вазиятдан қутқариб қолиш, унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни моддий манфаат эвазига ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида Т.И. исмли шахс божхона ходимига пора таклиф қилган.

У ўзининг қинғир режасини амалга ошириш мақсадида божхоначини Наманган шаҳридаги “Зохидабону” ошхонасига таклиф этади. Т.И. зиёфат баҳонасида божхона ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора бераётган чоғда божхона органларининг масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.​​

ЎзА
2 563