ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Божхона хабарлари

Божхона хабарлари


1 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари, қўшни давлатдан ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.Г. холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказишганда ушбу шахснинг қўл юклари ва кийимлари орасида умумий қиймати қарийб 96,5 миллион сўмлик жами оғирлиги 385,55 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлигини аниқланди.

Ушбу пост ходимлари томонидан яна бир йирик миқдордаги заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ж.М. холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу фуқаро умумий қиймати қарийб 197 миллион сўмлик жами 786 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга уринганлиги маълум бўлди.

Куртканинг ички чўнтагига нима яширилган эди?

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга кетаётган фуқаро Ш.И. бошқарувидаги “DAF Te105xf” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, 700 минг қозоқ тенгеси, 90 минг Россия рубли ҳамда 7 минг 291 АҚШ доллари нақд хорижий валюталарини яширган ҳолда олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош қилинди.

Ойбек тилла.jpg

Шу куннинг ўзида“OPEL Zafira” русумли автотранспорт воситасини бошқариб қўшни давлатга йўл олган яна бир фуқаро Ш.А. божхона кўригидан ўтказилганида, унинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 6 минг 500 АҚШ доллари ҳамда 10 минг Россия рубли нақд хорижий валюталарини яшириб олиб ўтишга бўлган харакатларига зийрак божхона ходимлари чек қўйишди.

“Ойбек” чегара божхона пости ходими томонидан қўшни давлатга йўл олган фуқаро Х.Қ. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги курткасининг ички чўнтагида ва шимимнинг чўнтагида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 140 минг Россия рубли, 5 минг АҚШ доллари нақд хорижий валюталари яширилганлиги аниқланди.

Гугурт қутиларига яширилган гиёҳвандлик моддалари

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Т. тўхтатилиб, белгиланган тарзда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг чўнтакларида гугурт қутисига жойланган, оғирлиги 7 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

гиехвандлик моддалари.jpg

Навоий шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Т. шартли харидорга гугурт қутисига яширилган, оғирлиги 6 грамм бўлган “марихуана” гиёҳванд моддасини 400 минг сўм эвазига сотаётган пайтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


2 259
ЎзА