ЎзА Ўзбек

29.08.2018 17:54 Чоп этиш версияси

Боёвутда ғишт заводи ишга туширилди

Боёвутда ғишт заводи ишга туширилди Сирдарё вилояти Боёвут туманида пишиқ ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Боёвут бунёдкор” хусусий корхонаси фаолият бошлади.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳудудларнинг нафақат иқтисодий ўсиши, балки жойларда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда. 

4.JPG

– Тижорат банкидан олинган 8 миллиард сўмлик кредит маблағи ҳисобига хориждан пишиқ ғишт ишлаб чиқарадиган замонавий ускуналар келтириб ўрнатдик, – дейди корхона раҳбари Жониқул Мусурмонов. – Кунига 80-90 мингта пишиқ ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга завод ишга туширилиши билан 150 кишининг доимий бандлиги таъминланди.

Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат Сирдарё, шунингдек, Тошкент ва Жиззах вилоятларига ҳам етказиб берилади

А.Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат) ЎзА
2 706