Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2018 17:54 Чоп этиш версияси

Боткен вилояти делегацияси Фарғонага келди

Боткен вилояти делегацияси Фарғонага келди
Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти губернатори А.Холмурзаев раҳбарлигидаги меҳмонлар Фарғона туманидаги “Водил” назорат-ўтказиш масканида вилоят раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида меҳмондўстлик анъаналарига мувофиқ карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганлиги алоҳида таъкидланди.
18.JPG
– Мана бундай қизғин ва самимий мулоқотлар икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди Қадамжой тумани ҳокими Ж.Исаков. – Наврўз байрами арафасидаги ташрифимиз эса барчамизни жуда мамнун этмоқда. Биз, ён қўшни бўлган Фарғона тумани билан яхши қўшниликни йўлга қўйганмиз. Фарғонадаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, тадбиркорларнинг маҳсулотлари бизда катта қизиқиш уйғотди.
25.JPG
Делегация аъзолари Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти ҳамда диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов номидаги Театр концерт саройи, ёпиқ сузиш ҳавзаси, “Истиқлол” марказий ўйингоҳи, ҳайвонот боғи ва бошқа жойларга саёҳат меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Масъуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
7 789