ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Бошпанасиз қолган фуқарога уй қуриб берилмоқда

Бошпанасиз қолган фуқарога уй қуриб берилмоқда

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган Олтиариқ туманидаги “Оқ бўйра” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ҳабибулло Тошбоевнинг видеомурожаати кенг муҳокамага сабаб бўлди. Суд қарори асосида МИБ у қуриб яшаётган бир хонали уйни бузгани, оиласи ва икки нафар фарзанди билан жойсиз қолгани баён қилинганди. Вилоят ҳокимлиги мазкур мурожаат бўйича ўз муносабатини билдирган.

Эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиш эзгу амаллардан саналади. Айни кунларда Ҳ. Тошбоевнинг саккиз сотих ер майдони бўлган ҳовлисида ҳашар йўли билан икки хонали уй қурилиши жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

photo5343698937481112670.jpg

“Мурожаатим давлатимиз раҳбариятига етиб боради, деб ўйламагандим. Мана қишга қолмай бизга уй қуриб беришмоқда. Президентимга раҳмат“, дейди Ҳабибулло Тошбоев.

Уй қурилишида юзга яқин ҳашарчи усталар беминнат иштирок этмоқда. Биров девор кўтарса, бошқаси том ёпишда ёрдам бермоқда. Яна бири кўчадан электр сими тортса, бошқаси эшик ўрнатиб хона шифтини ўрнатмоқда.

1 749
М. Сулаймонов, ЎзА мухбири