ЎзА Ўзбек

20.08.2018 12:38 Чоп этиш версияси

Бош прокурор Словения адлия вазирлиги вакиллари билан учрашди

Бош прокурор Словения адлия вазирлиги вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов Словения Республикаси адлия вазири Горан Клеменчич ҳамда Халқаро нодавлат ташкилот “Регионал диалог” ходимлари Мюша Север ва Бегзод Шариповлар билан учрашди.

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, учрашув мобайнида меҳмонларга Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси, жиноий қонунчиликдаги янгиликлар, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонун ва ушбу қонунни амалга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, мамлакатимизда олиб борилаётган суд ислоҳотлари ва бу соҳада прокуратура органлари роли ҳақида гапирилди.

Шунингдек, учрашувда томонлар икки давлат ўртасида ҳуқуқий соҳада шартномалар тузиш ҳамда Ўзбекистон прокуратураси ва Словения Республикаси Адлия вазирлиги ўртасидаги профессионал алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳақида суҳбат олиб бордилар.

Учрашув дўстона кайфиятда бўлиб ўтди.

ЎзА
4 388