ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Бош прокурор: Прокуратура органлари Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда

Бош прокурор: Прокуратура органлари Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бош прокурор Н.Йўлдошев Президентимиз – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, халқимизнинг осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армияни шакллантириш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Натижада Қуролли Кучларни тезкор бошқаришнинг замонавий тизими яратилди, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилди. Умуман, мамлакатимиз мудофаа қобилияти мустаҳкамланди.

photo5256112275004173380.jpg

Тадбирда прокуратура органлари томонидан Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ўтган йилда ҳарбий прокуратура органлари томонидан мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 9 минг 27 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган, 258 ноқонуний ҳужжат прокурорларнинг протестлари асосида қонунга мувофиқлаштирилган. Текширишлар ва жиноят ишлари тергови давомида 80 миллиард сўмдан ортиқ зарар қопланган.

Тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 10 январдаги фармонига асосан мукофотланган Ҳарбий прокуратура бўлими бошлиғи Шуҳрат Санаевга “Шуҳрат” медали топширилди.

Шунингдек, Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлашда алоҳида намуна кўрсатган, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарган бир гуруҳ ҳарбий прокуратура ходимлари ҳам рағбатлантирилди.

729
ЎзА