ЎзА Ўзбек

05.07.2018 15:46 Чоп этиш версияси

БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ:

БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ:
С.Умаровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда. 

2018 йил 22 июнь куни фуқаро Н.Т. ариза билан мурожаат қилиб, 03.06.2018 йилда Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаров ва бошқалар уни шаҳар ИИБ биносида ҳақорат қилиб, ечинтиришга мажбур қилишганини билдирган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 03.06.2018 йил соат 10:00 ларда фуқаро Н.Т. Каттақўрғон шаҳрининг «Деҳқон бозори»да бўлган вақтида шаҳар ИИБ ходимлари уни ўғрилик қилганликда гумон қилиб, шаҳар ИИБ маъмурий биносига олиб келишгани аниқланган. Шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаров унга ўғрилик қилиш мақсадида бозорга келганлигини айтиб, уни ҳақорат қилган. Сўнг ИИБ маъмурий биносининг коридорида Н.Т. нинг эгнидаги барча кийимларини ечишга мажбур қилиб, бу ҳолатни ўзи видеотасвирга олган.

2018 йил 4 июль куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Каттакўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда С.Умаров ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар ИИБда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати маълум қилди. 

ЎзА
18 029