ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Бош прокуратурада ёрдам пулини тақсимлашни назорат қилиш бўйича махсус штаб тузилди

Бош прокуратурада ёрдам пулини тақсимлашни назорат қилиш бўйича махсус штаб тузилди

Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули тарқатилмоқда.

Бу жараёнда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура бу масалада расмий баёнот берди. Унда фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилгани маълум қилинди. Махсус штаб бажариладиган аниқ тадбирларни белгилаб, ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:

Андижон вилояти прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилояти прокуратураси – 65 221-1007

Жиззах вилояти прокуратураси –72 226-1007

Қашқадарё вилояти прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилояти прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилояти прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилояти прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилояти прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилояти прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

Тошкент вилояти прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилояти прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилояти прокуратураси –62 226-1007

Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

2 523
ЎзА