ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

Бош прокуратура генерал-майор Дмитрий Пан иши бўйича расмий баёнот берди

Бош прокуратура генерал-майор Дмитрий Пан иши бўйича расмий баёнот берди

Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019 йил 23 ноябрь куни Д.Пан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

12 558
ЎзА