ЎзА Ўзбек

12.08.2020 Чоп этиш версияси

Бош прокуратура Бобомурод Абдуллаев ҳақида расмий баёнот берди

Бош прокуратура Бобомурод Абдуллаев ҳақида расмий баёнот берди

Бош прокуратура хабарига кўра, Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олинган.

Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 1993 йил 22 январдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Б.Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.


15 229
ЎзА