ЎзА Ўзбек

18.08.2020 Чоп этиш версияси

Бош прокуратура “BEVERLee Businees” компанияси фаолиятини ўрганмоқда

Бош прокуратура “BEVERLee Businees” компанияси фаолиятини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “BEVERLee Businees” фаолиятини ўрганмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати ЎзАга хабар берди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида 2020 йил 13 август санасида “BEVERLee Businees” – ёлғонлар пирамидасими?” номли мақола эълон қилинган эди. Мақолада коронавируснинг олдини олувчи восита сифатида таклиф этилаётган биологик фаол қўшимчалар ва молиявий пирамида билан шуғулланаётган “тадбиркор”лар ҳақида мулоҳаза юритилган. ““BEVERLee Businees” компаниясининг шубҳали фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида бир неча бора танқидий мақолалар эълон қилинса-да, тегишли органлар бу вазиятга кўз юмиб келаётгани танқид остига олинган эди. 

2019 йилнинг 19 декабрь санасида ҳам сайтимизда “Ишонувчанларга сотилаётган ишончсиз дорилар ҳақида” номли мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақолада ҳам “BEVERLee Businees” томонидан тавсия этилаётган биологик фаол озуқаларнинг божхонадан ноқонуний кириб келиши, ушбу фирма гувоҳномаси ортидаги шубҳалари далиллар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг муносабати эълон қилинган. Прокуратура айни дамда “BEVERLee Businees” фаолияти бўйича суриштирувлар олиб бораётганини маълум қилган.

Воқеалар ривожини ЎзА билан кузатиб боринг.

12 464
ЎзА