Болгариялик таниқли ёзувчи Мария Филиппова Хаджининг Ўзбекистонга бағишланган «Тўртинчи устун» номли китоби нашрдан чиқди.

Болгар тилида ёзилган ушбу китоб Пловдив шаҳридаги «ИМEОН» нашриётида чоп этилган.

Мария Филиппова ушбу асарини 2018 йили Ўзбекистонга сафаридан кейин ёза бошлаган. Ўша йили у таржимон, шоир ва ёзувчи Аъзом Обидов ташкиллаштирган «Ўзбекистонда чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда» мустақил дастурининг илк иштирокчиси бўлган.

Айни пайтда ушбу асарни рус тилиги таржима қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Келгусида асар ўзбек ва инглиз тилларига ҳам таржима қилиниши кутилмоқда.

Бу ҳақда таржимон Аъзам Обидов маълумот бермоқда.

«Асар бош қаҳрамони бутун ҳаёти давомида ота-боболари юрти бўлмиш Ўзбекистонга талпиниб яшайди, турмушидаги ҳар бир ишора уни Марказий Осиёга йўналтираверади. Асардаги кўп воқеа-ҳодисалар уйдирма эмас, айни ҳақиқатдир»,- дейди адиба.

Маълумот ўрнида, 10 дан ортиқ китоблар муаллифи Мария Филиппованинг асарлари чет тилларига, жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Тошкент педагогика институтида таҳсил олган Мария Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллигига бағишланган адабий кечаларда фаол иштирок этган. У бир қатор ўзбек шоир ва ёзувчиларининг асарларини болгар тилига таржима қилиб, нашр эттирган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болгариялик ёзувчи Ўзбекистонга бағишлаб китоб ёзди